2023 йил 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келиши туфайли ўзбекистонликлар 2 октябрь, душанба куни ҳам дам олади. Бу янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида белгилаб қўйилган.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Газета.uz» Ўзбекистон президентининг мактаб ва институтдаги ўқитувчилари билан суҳбатлашди. Улар Шавкат Мирзиёевни синфдошларини бирлаштирган, тартибли талаба, стол тенниси ва технологияларга қизиқиши баланд бўлган шахс сифатида эсга олишди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон педагогларига 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик йўллади. «Илм-фан соҳаси ходимлари учун муносиб шароит яратиш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, моддий таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилади», — деди у.
Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва мураббийларга табригида таълим соҳасининг асосий вазифаларидан бири «фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, Ватан ва халқ манфаатларини қатъий ҳимоя қила оладиган, замонавий, кенг фикрлайдиган ёшлар авлодини шакллантиришдан иборат» эканини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг